Линклар

logo-print
Бурҳониддин Раббонийнинг жанозасига юзлаб одам келди.

Ҳукумат номидан Толибон билан тинчлик музокараларини бошлашга ҳаракат қилаётган кенгашни бошқариб келган собиқ президент сешанба куни Кобулдаги уйида худкуш толиб томонидан ўлдирилди.

Толиблардан вакил сифатида келган худкуш бомбани салласи ичига яширгани айтилмоқда.

70 ёшли, этник тожик сиёсатчи 1992-1996 йилларда Афғонистон президенти бўлган. Толибон ҳаракати ҳокимият тепасига келгач, у Шимолий Алянс кучларига етакчилик қилган.

Раббонийнинг ўлдирилишини халқаро ҳамжамият кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG