Линклар

Обама Сурия режимига санкциялар жорий этишга чақирди


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурия халқининг демократик чиқишларини куч билан бостираётган Башар Ассад режимига нисбатан санкциялар жорий этишга чақирди.

- Сурия учун ҳамда жаҳонда тинчлик ва хавфсизлик учун биз бир овоз бўлиб гапирмоғимиз лозим. Чорасизликни мутлақо оқлаб бўлмайди. БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия режимига нисбатан санкциялар қўллаб, Сурия халқи билан бирдамлигини намойиш қиладиган вақт келди, - деди АҚШ президенти.

Обамага кўра, кенгаш ўзининг тўлалигича Сурия халқи тарафида эканини намойиш қилиши лозим.

Вашингтон ва унинг ғарбдаги иттифоқчилари бир неча ойдан бери Хавфсизлик кенгаши камида 2700 кишининг ҳаётига зомин бўлган Сурия ҳукумати ҳаракатларини қоралаши лозимлигини айтиб келади. Лекин Хитой билан Россия бундай чорага тўсқинлик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG