Линклар

logo-print
Яманда давом этаётган зўравонликлар оқибатида чоршанба куни 16 киши ҳалок бўлди ва 50 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Президент Али Абдуллоҳ Солиҳга содиқ аскарлар ва мухолифат жангчилари ўртасида жанглар давом этмоқда.

Ал-Арабия телеканалининг хабар қилишича, пойтахт Санаада ҳалок бўлган намойишчиларга ўқилаётган жаноза қатнашчиларига қарата гранатомётлардан ўт очилган.

Ўтган якшанба куни авж олган зўравонликлар оқибатида шу пайтгача камида 80 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG