Линклар

logo-print

Янукович Хавфсизлик кенгашида Шарқий Европа учун қўшимча ўрин сўради


Украина президенти Виктор Янукович Шарқий Европа мамлкатлари учун БМТ Хавфсизлик кенгашида қўшимча ўрин беришга чақирди.

Бош ассамблеяда нутқ сўзлаган Янукович бу кенгашни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш йўлидаги муҳим қадам бўлади, дея таъкидлади.

Янукович БМТ қошидаги Шарқий Европа давлатлари гуруҳи аъзоларининг мувофиқлаштирилган баёнотини эълон қилди.

Латвия президенти Андрис Берзинс ҳамда Босния ва Герцеговина президенти Зелько Комсичлар ҳам айни баёнот билан чиқиш қилдилар.
XS
SM
MD
LG