Линклар

Аргентина Эрондан террорчиларни беришни сўради


Буэнос-Айресда 17 йил аввалги портлашда 85 одам қурбон бўлган эди.

Буэнос-Айресда 17 йил аввалги портлашда 85 одам қурбон бўлган эди.


Аргентина президенти Кристина Киршнер Эронни 17 йил аввал Буэнос-Айрес шаҳридаги яҳудийлар марказига ҳужум қилган террорчиларни Аргентинага топширишга чақирди.

Бу ҳақда Кристина Киршнер Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги чиқиши пайтида гапирди.

Аргентина 2003 йилдан буён Эрондан террорчиларни беришни талаб қилиб келади.

1994 йилнинг 18 июлида Буэнос-Айрес шаҳридаги яҳудийлар марказида содир этилган портлашда 85 киши ҳалок бўлган, 300дан зиёд одам жароҳатланган эди.

Аргентина тергов органлари хулосасига кўра, портлашни Эрон расмийлари кўмагида “Ҳизбуллоҳ” жанггарилари уюштирган. Эрон расмийлари ўзларининг бу жиноятга алоқадорлиги борасидаги даъволарни рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG