Линклар

logo-print

Доғистон пойтахти Махачқалада содир этилган иккита портлаш оқибатида бир полициячи ҳалок бўлди, яна 44 полициячи ва 16 нафар тинч фуқаро жароҳатланди.

Полиция маълумотига кўра, бугун ярим тунда Доғистон Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлаган. Полициячилар портлаш жойига етиб келганда, яна битта машинага ўрнатилган бомба портлатилган.

Шунингдек, бугун Доғистоннинг Бўйноқ туман Ички ишлар бўлими бошлиғига суиқасд уюштирилди. Полиция бошлиғи кетаётган автомобил пулемёт ва автоматлардан ўққа тутилгани оқибатида, икки полициячи ҳалок бўлди, полиция бошлиғининг ўзи омон қолди.
XS
SM
MD
LG