Линклар

logo-print
Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон иқтисоди ўсиш кўрсаткичнинг 2011 йил давомида аввал тахмин қилинганидан кўпроқ ўсиши ва 7 фоиздан 7,1 фоизга кўтарилишини башорат қилди.

ХВЖ ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш кўрсаткичлари 2012 йилда ҳам 7 фоиз атрофида сақланиб қолади.

Ташкилот ҳисоботида Ўзбекистонда инфляция жорий йилда 13,1 фоизни ташкил этиши ва келгуси йилда бу кўрсаткичнинг 11,8 фоизга пасайиши айтилади.

ХВЖ Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2011 ва 2012 йилларда 0,2 фоизда сақланиб қолишини тахмин қилаяпти.
XS
SM
MD
LG