Линклар

23 сентябр куни Қодиржон Ботиров устидан бўлиб ўтган маҳкамада 2 нафар жабрланувчи ва 3 гувоҳ кўрсатма берди. Бу борада Қирғизистон Олий суди матбуот котиби Бақтибек Рисалиев маълум қилди.

Унга кўра, кейинги суд маҳкамаси шу йилнинг 28 сентябрига белгиланган.

Қирғизистонлик ўзбек лидерлари, хусусан, Республика ўзбек миллий-маданий маркази вице-президенти Қодиржон Ботиров устидан маҳкамалар бундан аввал 2011 йилнинг 29 апрел, 4 -11 май, 4 - 13 -21 июл ва 8 - 12 сентябр кунларига белгиланган ва турли сабабларга кўра қолдирилган. Шу йилнинг 16 сентябридан эса маҳкамада жабрланувчилар ва гувоҳлар кўрсатма бера бошлаган.

Қодиржон Ботиров Қирғизистон ичкарисида бўлмагани учун сиртдан судланмоқда. Унга мамлакат жанубидаги тартибсизликларни уюштириш, айирмачилик ва мухторият (автономия) талаб қилиш айби қўйилмоқда.
XS
SM
MD
LG