Линклар


Forbes журнали Америка миллиардерларининг 2011 йилги рўйхатини эълон қилди.

400 кишилик рўйхатнинг биринчи поғонасидан Microsoft корпорацияси асосчиси, бугунги кунда 59 миллиард АҚШ доллари соҳиби Билл Гейтсга ўрин берилди.

Миллиардер филантроп Жорж Сорос 22 миллиард долларлик бойлиги билан рўйхатнинг еттинчи поғонасидан жой эгаллади ва тарихда илк бор АҚШ ва дунë бойлари ўнлигига қирди.

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси, 17,5 миллиард доллар бойлик эгаси, 27 ёшли Марк Зуккерберг америкалик бойлар рўйхатининг 14-поғонасида. Зуккербергнинг бойлиги ўтган йили 4 миллиард долларни ташкил қилган эди.

Forbesнинг жорий йил март ойида эълон қилган дунё бойлари рўйхатида ўзбекистонлик Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудовлар ҳам бор эди.
Айни пайтда Россия фуқаролари бўлган Алишер Усмонов 17,7 миллиард доллар, Искандар Маҳмудов эса 9,9 миллариад доллар бойлик эгаларидир.
XS
SM
MD
LG