Линклар

logo-print

Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Қўрғошин” фильми Россияда ўтказилган “Киношок-2011” халқаро кинофестивалида энг яхши сценарий номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Ўзбек кино танқидчилари “Қўрғошин” фильмининг ушбу фестивалда нуфузли ўринлардан бирини эгаллашига шубҳа билдирган эдилар.

“Қўрғошин” фильмида ўтган асрнинг 50- йилларида КГБда ишлаган Умар исмли ўзбекнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Ўз юртдошларини қатоғон қилинишига кўмаклашиб келган Умар Сталин ўлимидан сўнг ўзини отади.

“Қўрғошин” фильми 19-24 сентябр кунлари Олмаота шаҳрида ўтаётган “Евроазия” халқаро кинофестивалига ҳам қўйилди.
XS
SM
MD
LG