Линклар

logo-print

Санкт-Петербургнинг Петроград туман суди ҳукмига кўра, ўзбекистонлик 24 ёшли Ҳамза Зарипов зўрлашда айбланиб 4 йилу 6 ойга қамалди.

Маҳкама жараёнида аниқланишича, 2010 йилнинг 31 октябр куни кечаси маст ҳолатда бўлган Ҳамза Зарипов Санкт-Петербург шаҳрида 19 ёшли қизга ташланиб, мушт ёрдамида унга бир қанча жароҳат етказгач, қизни зўрлаган. Қизнинг ёнида бўлган икки дугонаси Зариповни тўхтатмоқчи бўлганида, у иккала қизни ҳам дўппослаб, уларга жароҳат етказган.

Ҳамза Зарипов Россия Жиноят кодексининг 131, 132 ва 116-моддалари бўйича айбдор деб топилди.
XS
SM
MD
LG