Линклар

Гулнора Каримова узоқни кўрадиган сиëсатчи эмиш...

  • Ҳурмат Бобожон

Бутун дунë ўзбек болаларининг қулларча пахта тераëтганидан огоҳ¸ лекин бундан Каримов/а/ларнинг хабари йўқ.....

Бутун дунë ўзбек болаларининг қулларча пахта тераëтганидан огоҳ¸ лекин бундан Каримов/а/ларнинг хабари йўқ.....

Президентнинг қизи Гулнора узоқни кўрадиган бўлса, нимага яқинида бўлаётган ҳақсизликларни кўрмайди, деб сўрайди бекободлик Маҳмуджон.


Товаримни аэропортда олиб қўйишди¸

дейди шу кунда Туркияда истиқомат қилаëтган бухоролик тадбиркор Соҳиб.

- Бозорда қўйишмаяпти. Туркиядан товар олиб борардик. Бўлмаяпти шу ишлар ҳозир. Бу ерда йўл жуда очиқ, имкониятлар бор. Ишласа бўлади бу ерда. Солиқ бор, лекин жуда кам. Йилига 200-300 долларга тўғри келаяпти.

Озодлик: Тадбиркорларни босиш, эзиш ҳолатлари кузатилганми?

- Йўқ, умуман кузатилмайди бу ерда. Аксинча¸ йўл беришаяпти тадбиркорларга, бизнесменларга.

Озодлик: Бухорода сизни босиш ëки бошқа ҳолатлари бўлганми?

- Албатта¸ бўлган. Шунинг учун бу ерга келдик.

Озодлик: Молларингизни мусодара қилишганми?

- Тошкент аэропортида мусодара қилишди 2008 йилда.

Озодлик: Неча минг долларлик товар эди?

- 12 минг долларлик товарни мусодара қилишди.

Озодлик: Нима учун?

- Ўзимнинг товарларимни қайтадан сотиб олдим. Икки баробар нарх билан қайтариб сотиб олдим. Жуда катта банкротга тушдим. Марказни ëпиб мажбур келдик шу ерга.

Озодлик: Мана Ўзбекистонда тадбиркорларга йўл очилаяпти¸ деган хабарлар чиқаяпти.

- Бор, бор. Ҳозир кредит беришаяпти.

Озодлик: Текширишлар камайтирилаяпти¸ деган гаплар бўлаяпти. Бунга ишонасизми?

- Йўқ. Мана ҳар куни телефонлашамиз. Ўртоқлар билан гаплашамиз. Ҳали ўша гап. Иш йўқ, ҳамма пахтага чиқиб кетган, ўтиришибди.

Озодлик: Бозорчилар.

- Ҳа, бозорчилар. УзДэутекстилда ишладим. Бухоро давлат университетини тугатганман. УзДэутекстилда ишладим 300 минг сўмга. Йўл қўйишмайди ишқилиб. Ўзбекистонда тўсиқ фақат, дейди бухоролик Соҳиб.


Ўзбек қизларини Кореяга турмушга беришни тўхтатиш керак

Андижонлик Икромжон Озодлик радиосига қўнғироқ қилиб шу фикрни билдирди.

- Мен Озодликнинг доимий тингловчисиман. Кореяга турмушга чиққан қизлар ҳақида гапирмоқчиман. У қизлар точно яхши қизлар эмасда.

Озодлик: Қаердан биласиз?

- Кореяга турмушга чиқиб, кечаги кун “эрим ўзимдан саккиз ëш катта” деганни билсангиз керак. “Ажрашдик, уйга жўнатмай қўйди, пул жўнатмай қўйди” деяпти. Улар пул мақсадида теккан. Худди ўзбек йигитлари уларни боқа олмайдигандай нарсаларда.

Озодлик: “Мен нима қилишим керак эди?” деган жавоблар бўлаяпти улар томонидан.

- Энди, масалан, бир йўлини топиш керак бошқачароқ йўлини ва бу йўлга кирмаслик керак. 80 фоиз гарантия ўша ерда юрган қизларнинг, мана бу ердан турмушга чиқиб кетган қизларнинг 80 фоизи яхши қизлар эмас, дейди андижонлик Икромжон.


Президентнинг қизи Гулнора Каримова узоқни кўрадиган бўлса, нимага яқинида бўлаётган ҳақсизликларни кўрмайди,

дейди Бекободдан қўнғироқ қилган Маҳмуджон.

- 16 сентябр куни Жасур деган бола чиқди. Жуда опахонини кўп мақтаб юбордида энди. “Узоқни кўрадиган” деди. Қандай қилиб узоқни кўрадиган аëл яқинида бўлаëтган ноҳақликни кўрмаяпти? Шуни айтмоқчи эдим. Бекободда қариндошларимиз бор. Бекобод шаҳрига қўшнимиз. Биз биламизку нима воқеа бўлаяпти у ерда. Бекободда бўлаëтган ишларнинг ҳаммасидан хабардормиз. Саудияда ўқиб келган бир-иккита ака-укаларимиз бор. Ўшаларнинг 30-40тасини 2010 йил май ойидан бошлаб қора ниқобли кишилар олиб кетишдида. Тузелми деган жойлари бор экан.

Озодлик: Нима учун олиб кетишди?

- Намозхонлиги учун. Улар ваҳҳобизм бўйича айбдор экан. Масалан, Саудиянинг Мадина шаҳрида қандай қилиб ваҳҳобийларни чиқариш мумкин? Документално ўқиб келган, Бекобод мачитининг имоми эди. Буларни 5-8 йил муддатга қамашди. Битта Бекободдан шунча бўлса, Ўзбекистон бўйлаб қанча бўлиши мумкин? Нимага шуларни кўрмайди? Оëғи остида бўлаëтган нарсаларни кўрмайдию, опахонимиз “узоқни кўрадиган” деб роса мақташди. Бу боланинг гапи хушомадгўйликдан бошқа нарса эмас. Айтган гапида умуман жон йўқ. Жасурга ўхшаган болалардан Ўзбекистонда бор экан Ўзбекистон ҳеч қачон ўзгармайди, дейди бекободлик Маҳмуджон.


Пахтани тер ўзбек боласи

Ўзини Умид Андижоний деб таништирган ўзбекистонлик ҳаваскор шоир мамлакатда болалар пахтага жалб этилаётгани ҳақида ёзган шеърини ўқиб берди.

Бугун байрам бироз яйраб ол,
Эрта кутар пахта даласи,
То қишгача мактаб яхши қол,
Пахта терар ўзбек боласи.

Режа тўлиб қорлар ëққунча,
Қутулмоқнинг йўқдир чораси,
Эрта тонгдан қуëш ботгунча,
Пахта терар ўзбек боласи.

Сенинг ўқиш, соғлигингданда,
Қимматмикан пахта толаси,
Бу салтанат золимдир жуда,
Пахтани тер ўзбек боласи.

Ота-онанг юртдан йироқда,
Дон ахтарар дилда ноласи,
Сен эса ëз, баҳор, кузакда,
Пахтадасан ўзбек боласи.

Тола сотиб зарларга ботар,
Юртнинг Гулнораю Лоласи,
Ҳар тонг сени бир сўз уйғотар,
Пахтага чиқ ўзбек боласи.

Ошмадими ҳаддидан зўрлик,
Қолдимикан яна чаласи,
Сенга етиб келган ҳурлик,
Пахтани тер ўзбек боласи.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG