Линклар

21 сентябр куни Тошкентдан Самарқандга кетаётган янги тезюрар "Афросиёб" поездида техник носозлик юз берди.

Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатган Uzmetronom.сom сайтига кўра, Сирдарё ҳудудида соатига 190 километр тезликда кетаётган позеднинг пантографи ишдан чиққач, рейс бекор қилинган. Шу куни поезд йўловчилари бошқа транспортлар орқали манзилларига етиб олишга мажбур бўлганлар.

Поездда келиб чиққан нозозлик оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмагани айтилмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" ташкилоти вакили "Афросиёб" поездидаги носозлик борасида маълумот йўқлигини айтди.

Хабарларга кўра, носозлик пайтида "Афросиёб" поездини испан ҳайдовчиси бошқараëтган бўлган.

Максимал тезлиги соатига 250 километрни ташкил этадиган "Афросиёб" поезди учун Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасидаги темир йўлнинг техник жиҳатдан тўғри келмаслиги носозликка сабаб бўлган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон Испаниянинг TALGO заводидан 38 миллион еврога сотиб олган тезюрар поезди сентябр ойи бошидан Тошкент-Самарқанд йўналишида қатнай бошлади.
XS
SM
MD
LG