Линклар

Баҳс майдони: Ўзбекистонда ишлайман деганга иш борми?

  • Садриддин Ашур

Рус матбуотига кўра¸ бугун биргина Сочидаги қурилишларда 2500 дан ошиқ ўзбек муҳожири ишламоқда¸ уларнинг кўпи олий маълумотли одамлар...

Рус матбуотига кўра¸ бугун биргина Сочидаги қурилишларда 2500 дан ошиқ ўзбек муҳожири ишламоқда¸ уларнинг кўпи олий маълумотли одамлар...

Бири Ўзбекистон ичкариси¸ иккинчиси Россияда уста-қурувчилик қилиб юрган икки ўзбекистонлик шу савол атрофида баҳслашади.



Норасмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистондан ташқарида мавсумига қараб 5 миллиондан 8 миллион нафаргача меҳнат муҳожири борлиги айтилади.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг асосий қисми Россия ва Қозоғистонга иш излаб борадилар. Меҳнат муҳожирлари асосан баҳорда кетиб, қиш фасли яқинлашиши билан Ўзбекистонга қайтадилар.

Бироқ, Россия ва Қозоғистонда йиллаб ишлаб қолаётган меҳнат муҳожирлари ҳам талайгина.

“Эркин микрофон”нинг аввалги эшиттиришларининг бирида, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидан боғланган собиқ телевизор устаси Ғайратжон Қўлдошев “Ўзбекистонда иш йўқ” деганларга эътироз билдирган эди.

Ғайратжоннинг айтишича, “қўлидан иш келадиган одамга ҳамиша Ўзбекистонда иш бор. Қўлидан иш келмайдиганлар Россияда ҳам ишлай олмай юрибди. Масалан, менинг қўлимдан иш келади. Бир кунда 100 минггача топаман. Қора иш¸ лекин”, деган эди Ғайратжон.

Ғайратжон Қўлдошевнинг бу айтганларига айни кунда Россиянинг Самара шаҳридаги наманганлик меҳнат муҳожири, 37 ёшли Бобур Санжаров эътироз билдириб, уни баҳс майдонига чорлади.

Ғайратжон Бобурнинг бу таклифини қабул қилди.

Ғайратжон Қўлдошев: Ўзбекистонда қўлидан иш келадиганга ҳамиша иш бор, иш билмаган Россияга бориб ҳам иш тополмай, пулини ололмай юрибди...

Бобур Санжаров: Бу бўлмаган гап, Ўзбекистонда давлат ташкилотида пул ишлаб топиш қийин. Мен ўзим уйнинг фундаментидан кириб томидан чиқиб кетадиган устаман. Қурилиш ташкилотида ишлаганман, агар етарли маош берганида эди, олти йилдан буён Россияда юрмаган бўлардим....

Ғайратжон Қўлдошев: Бизда, Сирдарёда иш кўп, мана хоразмлик болалар келиб, одамларнинг уйларида ишлаб кетяпти. Ҳамма устага навбат кутяпти. Қўлидан келадиганга иш бор.....

Бобур Санжаров: Сиз давлат ташкилотларини гапиринг. Мен ўзим қурилиш соҳасида ишладим. У берган пулга уй ҳам қуролмайсиз, бирингиз икки ҳам бўлмайди. Ватанда пул тополмайсиз...

Ғайратжон Қўлдошев: Қўйсангизчи, мен ўзим баҳордан фундаментни ташлаб уйни қуриб бўлдим. Томини ҳам ёпдим. Ўзим ишлаб топган пулдан қурдим....

Бобур Санжаров: Сиз ўзи нима иш қиласиз?

Ғайратжон Қўлдошев: Мен қора иш қиламан, электропилам бор. Одамларнинг ўтинларини арралаб бераман, дарахт кесаман....

Бобур Санжаров: Мен бир ярим ойда битта квартирани қуриб чиқсам, 150 минг рубл (5минг АҚШ доллари) ишлайман. Ўзбекистонда шунча пул ишлаш мумкинми?..

Ғайратжон Қўлдошев: Қўлингиз гул уста экансиз, сизга омад...

Бобур Санжаров: Мана бизнинг атрофимизда Ўзбекистондан келган ўқитувчилар, врачлар бор. Улар нега ташлаб келди ватанни, нима уларга иш йўқмиди? Иш борку, лекин ойликнинг мазаси бўлмаса, ким ҳам ишлайди у ерда. Ўзбекистоннинг халқи хор бўлди, бу режимни ағдариб ташлаш керак...

Ғайратжон Қўлдошев: Энди ойликка қаноат қилмаган бўлса, кетганда, унақалари ҳам бор. Мен сиёсат ҳақида гапирмайман...

Бобур Санжаров: Бу Каримов дегани ҳаммани ўйнатяпти, ҳаммани мардикор қилди. Бу аҳволда ватан яхши бўлмайди...

Баҳс майдонини тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG