Линклар

Ғарб вакиллари Аҳмадийнажотни тинглашни истамади


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот.

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот.

БМТдаги АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Исроил делегациялари Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Бош ассамблеяда нутқ сўзлаётган пайтда зални намойишкорона тарк этдилар.

Аҳмадийнажот етти йил кетма-кет Бош ассамблеяда қилган чиқишларида 2001 йил 11 сентябр воқеалари асл сабабларини очиқчасига шубҳа остига олади. Эрон раҳбари ўз чиқишларида бу воқеаларни “сирли 11 сентябр ҳодислари”, дея атайди.

Мазкур ҳодислар, деди у, АҚШ учун Ироқ ва Афғонистонни босиб олиши учун “баҳона” бўлган.

Теҳрон етакчиси шунингдек, Ҳолокост воқеаларини “Сионистларга жарима ва товон пули тўлаш учун баҳона”, дея таърифлади.

30 дақиқалик нутқининг ярмига келар-келмас АҚШ делегацияси зални тарк этди, уларнинг ортидан 30 га яқин делегация вакиллари ҳам чиқиб кетди.
XS
SM
MD
LG