Линклар

logo-print
Жаҳон иқтисодидаги муаммоларга оид хавотирлар жаҳон биржаларидаги кўрсаткичларни янада тушириб юборди.

Пайшанба кунги савдо якунида Нью Йорк биржасининг асосий кўрсаткичи Dow Jones қоғозлари ўртача 3,5 фоизга арзонлади. Ундан аввал Осиё ва Европадаги қимматбаҳо қоғозлар ҳам пастга шўнғиди.

Вашингтонда чиқиш қилган Халқаро валюта жамғармаси раиси Кристин Лагард жаҳон иқтисодидаги вазият “таҳликали босқичга” яқинлашаётганидан огоҳлантирди. Тегишли чоралар кўрилмаса, мамлакатларнинг давлат қарзлари билан боғлиқ бўҳрон жаҳон иқтисодининг инқироздан чиқиш ҳаракатларини “бўғиб қўйиши” мумкин, деди Лагард хоним.

Айни пайтда Жаҳон банки раиси Роберт Зеллик ҳам жаҳон иқтисоди “хавфли зонада” эканидан огоҳлантирди.

Чорашанба куни АҚШ Марказий банки АҚШ иқтисодини бўҳрондан олиб чиқишга қаратилган янги режани эълон қилар экан “жиддий хавотирлар” сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG