Линклар

Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаева БМТ Бош ассамблеясида қилган чиқишида авторитар ҳукмдорларни қилмишлари учун жавобгарликка тортиш механизмини ишлаб чиқишга чақирди.

Пайшанба куни қилган чиқишида Ўтунбаева 20 йилдан бери “жиноятчи ва порахўр” ҳукмдорлар Қирғизистоннинг миллиардлаб долларларини ўғирлаб мамлакатдан чиқиб кетаётганини таъкидлади.

- Диктаторлар ўз халқларига қарши жиноятлари учун жавоб беришлари лозим ва ҳорижда бошпана топмасликлари керак. БМТ адолат қарор топишини ва ўмарилган давлат бойликлари хақларга қайтарилишини таъминлайдиган механизмларни жорий қилиши керак., деди Бишкек раҳбари.
XS
SM
MD
LG