Линклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 22 сентябр куни Оқсаройда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раиси Ву Бангони қабул қилди.

ЎзА миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстона муносабатлар, жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга оид кенг қамровли мавзулар, шунингдек, томонларни қиқзиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Ундан олдин Ву Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раиси Илгизар Собиров билан учрашди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, музокаралардан сўнг турли соҳаларда ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланган.

Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги савдо ҳажми сўнгги беш йил давомида тўрт баробарга кўпайиб, 2010 йилда 2,48 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Ҳозир Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида тузилган 350дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG