Линклар

Исломобод Вашингтонни огоҳлантирди


Покистон Ташқи ишлар вазири Хина Раббоний Ҳар.

Покистон Ташқи ишлар вазири Хина Раббоний Ҳар.

Покистон Ташқи ишлар вазири, агар АҚШ Исломободнинг жанггариларга қарши курашини очиқ танқид қилишни давом этса, ўз иттифоқчисини йўқотиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Хина Раббоний Ҳар Ню Йоркда Geo TV мухбири билан суҳбатда Вашингтон “Покистон халқини яккалаб қўя олмаслиги”ни айтди.

Ундан олдин АҚШ ҳарбий штаблар бошлиқлари қўшма кенгаши раиси Адмирал Майк Маллен Покистон разведка хизмати Афғонистондаги зўравонликлар содир этаётган Ҳаққоний тармоғи билан яқин алоқада эканини кескин танқид қилган эди.

АҚШ Сенатининг Ҳарбий масалалар бўйича қўмитасида чиқиш қилган Маллен “Ҳаққоний тармоғи Покистон резведка хизматининг ҳақиқий бўлими сифатида фаолият юритаётгани”ни урғулади.
XS
SM
MD
LG