Линклар

Саудия Арабистонида уч ой даволанган Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ мамлакатга қайтди.

Солиҳ июн ойида пойтахт Санаадаги президентлик саройига ҳужум уюштирилган пайтда жиддий яраланганидан сўнг Яманни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Давлат телевидениеси президент 23 сентябр куни эрталаб хусусий самолётда Санаа аэропортига қўнганини хабар қилди. Бироқ бу ҳақда бошқа маълумот тарқатилмади.

Яманни 30 йилдан ортиқ вақтдан бери бошқариб келган Солиҳга қарши феврал ойида бошланган норозилик намойишлари ҳозиргача давом этмоқда.

Сўнгги беш кун ичида хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда камида 80 киши ўлгани хабар қилинди.

Саккиз ойдан бери пойтахтнинг марказий майдонини эгаллаб турган намойишчилар президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG