Линклар

Рим Папаси Бенедикт XVI насроний ва мусулмонларни ўзаро ҳурмат ва “самарали ҳамкорлик йўлида” мулоқотга чақирди.

Германияга сафар қилаётган Рим Папаси мамлакатдаги тўрт миллионлик мусулмон жамоаси вакиллари билан учрашди.

Туғилиб ўсган ватанига 2006 йилги сафари чоғида Бенедикт XVI ўзи ўқиган Регенсбург университетида қилган чиқишида Ислом дини билан зўравонлик ўртасида боғлиқлик бор, деган гапи билан мусулмонларни ранжитган эди.

Рим Папаси пайшанба куни Берлинга тўрт кунлик давлат ташрифи билан келди.
XS
SM
MD
LG