Линклар

logo-print
Хитойдаги давлатга қарашли Тараққиёт банки 2012 йилда Ўзбекистон ҳукуматига 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз берадиган бўлди.

Ўзбекистон Молия вазирлигининг билдирилишича, бу маблағ юқори технологиялар паркини ташкил этишга сарфланади.

Манбага кўра, Хитой банкининг қарз бериши Хитой Тараққиёт банки ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида имзоланган меморандумда назарда тутилган.

Ўзбекистон Молия вазирлиги маълумотига кўра, Хитой компаниялари билан ҳамкорликда 2012 йилда Ўзбекистон ҳудудида саноат парклари, агропарклар ва юқори технологиялар марказлари барпо этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
XS
SM
MD
LG