Линклар

logo-print
Мақсад ҳукуматга қарши намойишлар шавқатсиз бостирилишини тўхтатиш борасида президент Башар ал-Ассад режимига босимни кучайтиришдан иборат.

ЕИ янги санкциялари Суриянинг нефт саноатига инвестицияни таъқиқлаш ҳамда Сурия Марказий банкига янги банкнотлар етказиб беришни тўхтатишни назарда тутади.

ЕИ Суриядаги намойишлар бостирилишига алоқадор бўлган амалдорлар ва ширкатлар расмийларига виза берилишини таъқиқланган ва уларга тегишли мулкларни музлатиб қўйган.

23 сентябр куни улар рўйхатига яна икки амалдор ва олтита ширкат номи қўшилди.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойида ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери 2,600 киши нобуд бўлган.

ЕИ жорий қилган янги санкция 25 сентябрда кучга киради.
XS
SM
MD
LG