Линклар

БМТ Фаластиннинг ташкилотига аъзо бўлишини муҳокама қилади


Фаластин Мухторияти раҳбари М.Аббос (ч) ва БМТ Бош Котиби Б.К.Мун, Ню Йорк, 2011 йил 23 сентябр.

Фаластин Мухторияти раҳбари М.Аббос (ч) ва БМТ Бош Котиби Б.К.Мун, Ню Йорк, 2011 йил 23 сентябр.

БМТ Фаластиннинг дунё ташкилотига аъзо бўлиши ҳақидаги аризаси кўриб чиқилишини маълум қилди.

Фаластин Мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос БМТ Бош Котиби Бан Ки Мун билан 23 сентябр куни Ню Йоркда учрашган пайтда унга Фаластин мустақиллигини тан олиш ва Фаластинни мустақил давлат сифатида БМТга тўлиқ аъзо этиб қабул қилинишни сўраб расман ариза топширди.

- Мен сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, ушбу баёнотни эълон қилишдан олдин мен Фаластин давлати президенти ва Фаластин Озодлик Ташкилоти ижроя қўмитаси раиси сифатида БМТ Бош котиби Бан Ки Мун жанобларига пойтахти Қуддус шаҳри бўлган Фаластинни 1967 йил 4 июн кунги чегаралар асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тўлиқ аъзо бўлишини сўраб ариза топширдим, - дея баёнот берди Фаластин раҳбари.

БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида кейинроқ чиқиш қилган Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Яқин Шарқ муаммосини Исроил ва Фаластин ўртасидаги бевосита музокаралар ҳал қилиши мумкинлигини таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик кенгашида қарама-қаршилик юзага келишининг олдини олиш мақсадида Яқин шарқ тинчлик музокараларида воситачи вазифасини бажараётган Квартет Исроил ва Фаластинни тўрт ҳафта ичида музокараларни қайта бошлаб, олти ой ичида “сезиларли муваффақият”га эришиш ва бир йил ичида келишув имзолашга ундамоқда.

Яқин Шарқ бўйича Квартет - Европа Иттифоқи, Россия, БМТ ва АҚШ вакилларидан иборат.
XS
SM
MD
LG