Линклар

logo-print
Россия Президенти Дмитрий Медведев ҳукмрон Единая Россия партияси қурултойида Бош вазир Владимир Путинни келаси йил март ойида ўтказиладиган президент сайловига номзод деб кўрсатишни таклиф қилди.

- Мен қурултой қатнашчилари партия раиси Владимир Путинни мамлакат президенти лавозимига номзод қилиб кўрсатиш таклифини қўллаб-қувватласа, тўғри бўлади деб ўйлайман, - деди Дмитрий Медведев.

Россия президентидан кейин сўзлаган Путин делегатларга миннатдорлик билдириб, бу ўзи учун “катта шараф” эканини таъкидлади.

Қурултойда Дмитрий Медведевга 4 декабр куни Давлат Думасига ўтказиладиган сайловда партия номзодлари рўйхатига етакчилик қилиш таклиф этилди.

Президент бу таклифни қабул қилди ва ҳукуматда амалий иш билан шуғулланишга тайёрлигини билдирди.

Единая Россия партиясининг йиллик қурултойи 23 сентябр куни бошланди.

Йиғилишда 11 мингга яқин делегат иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG