Линклар

Яманда 40 киши зўравонлик қурбони бўлди


Санаа шаҳрида ҳукуматга қарши уюштирилган намойиш, 2011 йил 23 сентябр.

Санаа шаҳрида ҳукуматга қарши уюштирилган намойиш, 2011 йил 23 сентябр.

Яманлик шифокорлар ҳукумат кучлари ва мерганлар пойтахт Санаадаги намойишчилар лагерига шанба куни эрталаб ҳужум қилгани оқибатида камида 40 киши нобуд бўлганини билдирди.

Яман пойтахтининг асосий майдони президент Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфога чиқишини талаб қилаётган ҳукуматга қарши исёнлар маркази бўлиб келаётган эди.

Саудия Арабистонида уч ой даволанганидан сўнг 23 сентябр куни Яманга қайтган президент Солиҳ пойтахтда шиддатли отишмаларга чек қўйиш учун ўт очишни тўхтатишга чақирган эди.

Мухолифат Солиҳ қайтганидан кейин кўпроқ қон тўкилиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Қўшма Штатлар президент Солиҳни истеъфога чиқишга чақирган.
XS
SM
MD
LG