Линклар

Индонезиядаги худкуш ҳужумда ўнлаб одам яраланди


Индонезиянинг Ява оролидаги черков ташқарисида худкуш шахс ўзини портлатди.

25 сентябр кунги ҳужум оқибатида камида 20 киши яраланди.

Индонезия полицияси маълумотига кўра, Соло шаҳридаги черковда ибодат қилган одамлар ташқарига чиқиб келаётган пайтда содир бўлган портлашда фақат худкуш ҳужумчи ўлган.

Бу жорий йил Индонезиядаги ибодатхона олдида амалга оширилган иккинчи ҳужум экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG