Линклар

logo-print

Жомолунгма чўққисини туристларга кўрсатган самолёт ҳалокатга учради


Дунёдаги энг баланд Жомолунгма тоғ чўққисини туристларга кўрсатиш учун 25 сентябр куни Непалда осмонга кўтарилган самолёт ерга қўнаётган пайтда ҳалокатга учради.

Гувоҳларга кўра, самолёт бўлаклари ичидан 18 кишининг жасади топилган.

Buddha Air авиаширкатига тегишли самолёт бортида 19 киши, яъни, 16 нафар турист ва уч нафар экипаж аъзолари бўлган.

Хабарларга кўра, самолёт Жомолунгма ва бошқа баланд тоғ чўққиларини туристларга кўрсатиб пойтахт Катмандуга қайтаётган пайтда қуюқ туман шароитида ҳалокатга учраган.

Ҳимолай тоғининг Хитой билан Непал ўртасидаги чегарада жойлашган Жомолунгма дунёдаги энг баланд тоғ чўққиси ҳисобланади.

Жомолунгма чўққиси денгиз сув сатҳадан 8848 метр баландликда жойлашган.
XS
SM
MD
LG