Линклар

Вашингтонда Халқаро валюта жамғармасининг йиллик анжумани бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи давлатлари молия вазирлари Европадаги молиявий бўҳронга чек қўйиш ва бўҳрон бошқа давлатларга ёйилишининг олдини олиш учун бир ёқадан бош чиқариб қатъий чоралар кўришни ваъда қилдилар.

ХВЖ раҳбари Кристин Лагард евро зонасига аъзо 17 давлат бўҳрондан қутқариш учун ташкил қилинган махсус жамғармага кўпроқ маблағ ажратиши кераклигини урғулади.

АҚШ Молия вазири Тимоти Гейтнер Европада бирин-кетин банкторлик ҳоллари рўй беришининг олдини олиш учун оз вақт қолаётганини таъкидлади.

Хитой Марказий банки раиси Чжоу Сяочуан Европа молия бозорини барқарорлаштириш учун зудлик билан чоралар кўришга чақирди.
XS
SM
MD
LG