Линклар

Россия сиёсатчилари Путиннинг президент бўлиш ниятига муносабат билдирди


Россиядаги сиёсий арбоблар 2012 йилда ўтказиладиган президент сайловида Бош вазир Владимир Путин Единая Россия партиясидан номзод бўлиши ва Президент Дмитрий Медведев бош вазир лавозимини эгаллашни режалаётганига муносабат билдирмоқда.

Путиннинг президентликка номзод бўлишини “ақилли қарор” дея бахолаган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров президент лавозимини Путинга бўшатиб бераётган Медведевни “ҳақиқий ватанпарвар” деб атади.

Россия Саноатчилари ва тадбиркорлари иттифоқи раиси Александр Шохин Путиннинг президентликка номзод бўлиши сайловолди вазиятига ойдинлик киритганини урғулади.

Россия Коммунистик партияси йўлбошчиси Геннадий Зюганов Путин ва Медведевнинг лавозим алмашиши “тажрибасиз” ва “профессионал бўлмаган” ҳукуматга кам таъсир этади, деди.

Россия парламентидаги Адолатли Россия фракцияси раҳбари Сергей Миронов ўз партияси Единая Россия президентликка кўрсатилган ҳар қандай номзодни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG