Линклар

logo-print
Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳ аёлларга овоз бериш ва маҳаллий ҳокимиятлар учун ўтказиладиган сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини беришини эълон қилди.

- Саудия жамиятининг кундалик ҳаётида аёллар роли чеклаб қўйилишини Шариат доирасида рад қилганимиз учун, Уламолар уюшмаси ва унга аъзо бўлмаган бошқа уламолар билан маслаҳатлашилганидан сўнг, буни ҳамма қўллаб-қувватлади, биз шундай қарор қабул қилдик.

Биринчидан, келаси муддатдан бошлаб Шариат қонунлари доирасида аёллар Шўро кенгашлари аъзолиги учун сайловда иштирок эта оладилар.

Иккинчидан, аёллар маҳаллий бошқарув кенгашлари аъзолиги учун ўз номзодларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўладилар, - деди 25 сентябр куни Риёдда бўлиб ўтган Шўро кенгашида сўзлаган Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳ.

Ғарб давлатлари Саудия расмийларини аёллар ҳуқуқларини чеклаб қўйганликда анча вақтдан бери танқид қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG