Линклар

Ўзбекистон ядродан xоли ҳудудларни кенгайтиришга чақирди


Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили М.Асқаров.

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили М.Асқаров.

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Мурод Асқаров БМТ ҳомийлигида ядродан холи ҳудудларни кенгайтиришга чақирди.

БМТ Бош ассамблеясининг 66-сессияси йиғилишида сўзлаган Ўзбекистон вакили ядродан холи ҳудудлар ядровий қуроллар тарқалиши ва ядровий фожиа рўй беришининг олдини олиш йўлларидан бири эканини урғулади.

Ўзбекистон элчиси ядровий материаллар ва ядро технологиялари ҳаракатланиши назоратини мамлакат, минтақа ва глобал миқёсда янада ривожлантириш ядровий хавфсизликни таъминлашда муҳим ва самарали чораларидан бири эканини қўшимча қилди.

Мурод Асқаров 2009 йил бошида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланган. Унгача, 1997 – 2008 йиллар давомида олим Алишер Воҳидов Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили бўлиб ишлаган.
XS
SM
MD
LG