Линклар

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши расмийларига кўра, пойтахт Триполининг жанубий қисмида жойлашган Абу Салим қамоқхонаси яқинида оммавий қабр топилган ва у ерга 1700 одамнинг жасади қолдиқлари борлиги аниқланган.

Бу жасад қолдиқлари 1996 йилда Абу Салим қамоқхонасида исён кўтарган маҳбусларники экани айтилмоқда.

Абу Салим Ливиядаги Муаммар Қаддафий режими мухолифлари сақланадиган қамоқхона бўлган.

- 1996 йилда бу қамоқхонада исён кўтарганларни отишга буйруқ берилган эди, - деб билдирди Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши вакили Холид аш-Шариф.
XS
SM
MD
LG