Линклар

logo-print
Покистон махсус хизматлари Афғонистондаги жанггари гуруҳларга Америка обеъектларини нишонга олишга кўмаклашгани ҳақидаги АҚШ иддаолари ортидан покистонлик ҳарбий ва сиёсий етакчилар мажлисга йиғилди.

Покистон армияси матбуот вакили Атҳар Аббос йиғинда умумий вазият муҳокама қилинганини айтди ва шундан ортиқ маълумот бермади.

Аввалроқ Покистон расмийлари мамлакатнинг жосуслик хизматлари Ҳаққоний жанггари гуруҳларига Афғонистондаги АҚШ элчихонасига ҳужум уюштиришда ёрдам бергани ҳақидаги Вашингтон иддаоларини кескин танқид қилиб чиққан эди.

Бу ерда гап 13 сентябр куни Кобулда амалга оширилган ҳужумлар ҳақида бормоқда. АҚШнинг ишонишича, ўтган ҳафта Кобул марказидаги НАТО ва АҚШ элчихонаси биноларига уюштирилган бир кеча-кундузлик ҳужумлар ортида айнан Ҳаққоний жанггари гуруҳлари турган.

Исломободдаги АҚШ элчисига кўра, Ҳаққоний жанггари гуруҳи ва Покистон ҳукумати ўртасида алоқалар мавжуд.

Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний АҚШ иддаоларини кескин бир тарзда рад қилган.
XS
SM
MD
LG