Линклар

Жосусликда айбланиб икки йилдан ортиқ вақт давомида Эронда ҳибсда ушлаб турилган икки америкалик сайёҳ озод этилганидан сўнг АҚШга - оилалари бағрига қайтишди.

29 ёшли Шейн Бауэр ва Жош Фаттал Эрон Ислом Республикасини адолатсизликда айблади.

- Бизни америкалик бўлганимиз учунгина қамашди, аслида ҳеч бир гуноҳ иш қилганимиз йўқ, - дея баёнот беришди озодликка чиққан сайёҳлар.

Шунингдек, улар Теҳроннинг Эвин қамоқхонасида ўтирган пайтда бошқа маҳбусларнинг қичқириқ овозларини эшитганликлари ва бу қийноққа солинган маҳбусларнинг овози бўлиши мумкинлигини айтишган.

Иккавлон шу ой бошида ўтказилган маҳкама жараёнида жосусликда айбдор топилиб, саккиз йил қамоқ жазосига ҳукм этилгандилар.

Бауэр ва Фаттал ҳамда улар билан бирга бўлган яна бир сайёҳ - Сара Шоурд 2009 йили Ироқдан Эрон ҳудудига тасодифан ўтишган пайтда ҳибсга олингандилар.

Ўтган йили Сара Шоурд соғлиғи ёмонлашгани туфайли ҳибсдан озод этилганди.

Хабарларга кўра, Шейн Бауэр ва Жош Фаттал ўтган ҳафта 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги товон пули эвазига озод этилган.
XS
SM
MD
LG