Линклар

АҚШга сафар қилаётган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев бугун Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси йиғини нутқ сўзлад.

Сафар давомида Ғаниевнинг АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашиши режаланган эди. Бироқ баъзи хабарларга кўра, бу учрашув қолдирилган.

Покистондаги беқарорликлар сабаб Вашингтон шу кунларда Афғонистонга Ўзбекистондан ўтувчи Шимолий таъминот йўлига қизиқиш билдирмоқда.

Жаноб Ғаниев Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида ҳам қатнашади.

Ҳудди шу куни АҚШдаги ҳуқуқ фаоллари Америка-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкиллаштириладиган учрашувни пикет қилишни режалаганлар.

Пикетнинг "Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати ва инсон ҳуқуқларининг оммавий бузилиши бас қилинсин!" деган шиор остида ўтказилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG