Линклар

logo-print

Ўзбекистон махсус хизматлари диний мотивлар бўйича гумонланаётган шахсларни қўлга олишда янги усулни қўллай бошлаган.

Тошкентдаги Мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича, гумондорларни ҳибсда белгиланганидан кўпроқ вақт ушлаб туриш учун милиция уларни дайди сифатида ҳужжатлаштиришни бошлаган.

- Ушлаб, паспорти бўладими-йўқми, уни ҳеч қаерда яшамайдиган қилиб 30 суткага қамаш йўлини ўйлаб топишди булар, - дейди Сурат Икромов.

20 сентябр куни Тошкент вилояти Кибрай туманида ўз уйи яқинида Абдумузаффар Жаҳонгиров паспорт режимини бузганлик айби билан ҳибсга олинган.

- Диний мотивлар бўйича гумонланаётган бу шахсни БОМЖ сифатида қўлга олишди, лекин уй жойи, пропискаси бор эди, - дейди Икромов.

Ҳуқуқ фаолига кўра, ҳибсга олиш чоғида Жаҳонгировнинг уйида тинтув ўтказилган, лекин диний адабиётлар топилмаган.

Ҳибсга олишда қатнашган Зангиота туман ички ишлар бўлими ходими Мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбарига Абдумузаффар Жаҳонгировнинг 30 кунга ҳибсга олингани, тергов учун 15 кун камлик қилишини айтган.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра ички ишлар ходимлари бирон шахсни 15 кундан ортиқ ҳибсда асоссиз ушлаб туришга ҳақлари йўқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG