Линклар

logo-print
Эрон қамоқхонасида икки йилдан ортиқ сақланган америкалик Шон Бауэр ва Жош Фатталлар Ню Йоркда қўшма баёнот тарқатди.

Баёнотда айтилишича, Эрон ҳукумати уларга қўйилган жусуслик айби борасида бирорта далили бўлмасада, уларни америкалик бўлгани учунгина ҳибсда сақлаган.

Шунингдек, бу икки америкалик улар сақланган Теҳрондаги Эвин қамоқхонасида қийноқлар борлигига гувоҳ бўлганини ҳам айтдилар.

- Биз чегарани ростдан ҳам кесиб ўтганмидик ёки йўқми, буни билмаймиз ва афтидан, ҳеч қачон билолмаймиз ҳам. Гарчи биз чегарадан ўтган бўлсакда, бу Эрон ҳукумати учун бизни қамоқда сақлашига асос бўла олмас эди. Бунга ягона сабаб Америка ва Эрон ўртасидаги 32 йиллик ғанимликдир, - деди Шон Бауэр.

8 йиллик қамоққа ҳукм қилинган америкаликлар ўтган чоршанба куни 1 миллион АҚШ доллари эвазига қамоқдан чиқарилган эди.
XS
SM
MD
LG