Линклар

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Россиядаги етакчиси ўлдирилди


Фуад Рустамхўжаев.

Фуад Рустамхўжаев.

Россиянинг Иваново шаҳрида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати етакчиларидан бири Фуад Рустамхўжаев отиб кетилди.


Фуад Рустамхўжаев 24 сентябр куни оқшом Иваново шаҳридаги уйи олдида отиб кетилди.

Озодлик мухбири аниқлаган расмий хабарларга кўра, қотиллар таксида унинг уйи олдигача келган ва Рустамхўжаев билан ўзбек тилида қаттиқ-қаттиқ сўзлашишган.

Сўнгра эса у ердан отишма овозлари эшитилган. Бу ҳақда Озодлик таҳририятига йўлланган электрон мактубда айтилишича, Рустамхўжаевга қарата олтита ўқ узилган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тарқатган баёнотда Фуад Рустамхўжаевниг Россияда яшаб келгани ва 2005 йилдан буён Россия фуқаролигига эга бўлгани айтилади.

Озодликка йўлланган мактубда айтилишича, Фуад Рустамхўжаевнинг исломий илми кучли бўлган ва кўп йиллардан буён Ивановодаги бош масжиднинг имом хатиби бўлган.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолларидан олинган маълумотга кўра, марҳум ташкилотнинг таъсис этилишида ҳамда ҳаракатнинг кейинги тадбирларида фаол иштирок этган.

Шунингдек, ҳаракат вакилларига кўра, бир ой муқаддам Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Фуад Рустамхўжаевнинг Андижондаги уйига борган ва унинг оила-аъзоларини Фуад сиёсий фаолиятини давом эттирса, унга нисбатан "чоралар кўрилишидан" огоҳлантирган.

Фуад Рустамхўжаев 1973 йилда Андижонда туғилган ва ҳозир Россияда унинг рафиқаси ҳамда икки ёш қизи қолди.


Фуад Рустамхўжаев ЎХҲ сўнгги мажлисларидан бирида қилган чиқиши (ЎХҲ сайтидан олинди)

Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ Фуад Рустамхўжаев ҳаракатнинг Германияда ўтган илк қурултойидаёқ Ўзбекистон ҳукумати номига кескин танқидий чиқиш қилганини хотирлади.

"Уни ҳаракатнинг Россиядаги мувофиқлаштирувчиси этиб тайинлаган эдик. У Россияда ҳаракатимизга янги аъзоларни жалб қилиш билан фаол шуғулланиб келаётган эди... Биз бу қотилликни Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматининг навбатдаги жинояти, деб биламиз", деди Муҳаммад Солиҳ.

Қуйида Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

М. Солиҳ: МХХ кейинги пайтларда Фуадга таҳдид қилаётган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG