Линклар

Украина полицияси “Свобода” миллатчилари гуруҳининг яҳудийлар зиёратига қарши ўтказган акцияси чоғида ҳибсга олган 60 иштирокчини озод қилди.

Якшанба куни Украинанинг Уман шаҳрида ўтказилган намойишда норозилар қўлларида "Украина украинлар учун!", "Яҳудийларсиз Уман" каби шиорларни тутиб олган эди.

Хабарларга кўра, полиция намойишни тўхтатган.

Ҳар йили шу мавсумда Украина яҳудийлари Уман шаҳрига зиёратга келадилар ва ўзларининг руҳоний етакчиси Нахмоннинг қабри ёнида яҳудийлар Янги йилини кутиб оладилар.

Украинадаги миллатчи гуруҳларга кўра, яҳудийлар бундай тадбирлари билан жамоат тартибини бузади, аммо ҳукумат бунга эътибор қаратмай келади.
XS
SM
MD
LG