Линклар

logo-print
БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун Фаластинни доимий аъзолик учун киритган аризасини кўриб чиқади.

Хабарларга кўра, ҳозирча бу масалани овозга қўйиш эҳтимоли йўқ ва кейинги бир неча ҳафта ёки ойлар ичида бўлмаслиги ҳам мумкин.

Жума куни Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос расман БМТ Бош котиби қўлига Фаластинни тўлақони давлат сифатида тан олиш сўралган аризани топширган эди.

Исроилнинг иттифоқчиси бўлган АҚШ бу масала овозга қўйилган тақдирда вето қўллаши мумкинлигидан огоҳлантирган.

АҚШ Фаластин мустақил давлат бўлиши мумкин, аммо БМТда овозга қўйиш орқали эмас, балки Исроил билан музокаралар орқали, деб талаб қилмоқда.

Фаластин эса Исроил Иордан ғарбий соҳилидаги қурилишларни тамомила тўхтатмас экан, ҳеч қандай тинчлик музокараларига қайтмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG