Линклар

Кобулдаги ҳужумда бир америка фуқароси ўлдирилди


АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Раян Крокер.

АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Раян Крокер.

АҚШнинг Кобулдаги элчихонасига кўра, афғонистонлик ходим бир нафар америка фуқаросини ўлдирган, яна бирини жароҳатлаган.

Расмий хабарларда айтилишича, якшанба куни элчихона ҳудудидаги бинолардан бирида рўй берган отишмани афғонистонлик ходим бошлаган.

Элчихона матбуот вакили Гэвин Сэндвал якшанба оқшом юзага чиққан инцидентда афғонистонлик ходимнинг ўзи ҳам ўлдирилганини билдирди. Америка фуқаросига етказилган тан жароҳати эса унинг ҳаёти учун хавфли эмаслиги айтилди.

АҚШ элчихонаси ходимига кўра, инцидент мотивлари ҳануз ўрганилмоқда.

Элчихона ҳудудидаги бу бино АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан қўлланилгани айтилмоқда. Аммо АҚШ МРБ бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.

Шунингдек, бу ҳужум учун масъулиятни ҳам ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

Бундан икки ҳафта муқаддам Американинг Кобулдаги элчихонаси ҳамда бу шаҳардаги НАТО ҳарбийлари идораларига ракета ҳужуми уюштирилган ва бунда 25 киши қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG