Линклар

Қамоқдан яна бир андижонликнинг жасади чиқди

  • Барно Анвар

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Ўзбекистон қамоқларидан йилига ўнлаб маҳбусларнинг жасади чиқади.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Ўзбекистон қамоқларидан йилига ўнлаб маҳбусларнинг жасади чиқади.

2005 йил 13 май воқеаларига алоқадорликда айбланиб, қамалган Равшанбек Отабоевнинг жасади 21 сентябр куни Андижондаги яқинларига келтирилди.


Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолларидан бири Юсуф Собировнинг Озодликка айтишича, марҳум Равшан Отабоевнинг жасади 21 сентябр куни Навоийдаги қамоқхонадан уйига келтирилган.

- Жасадни олиб келишлари билан тезда дафн қилишни талаб қилишган. Бу киши қандай қилиб оламдан ўтган, уйига келтирилган пайтда у кишининг танаси қай аҳволда бўлган ва ўлимига аниқ сабаб нима, биз буни аниқлай олмадик. Бу кишининг оиласи билан боғланишнинг мутлақо имкони бўлмаяпти,- дейди Юсуф Собиров.

Унга кўра, 1956 йил 5 октябрда туғилган Равшан Отабоев 2005 йил 13 май куни Бобур майдонидаги воқеаларга гувоҳ бўлган ва ҳарбийлар ҳужумидан қочиб, Тешиктошгача борган.

У ерда аскарлардан ўқ еган ва тез тиббий ёрдам машинасида Андижон шифохонасига олиб кетилган.

Ю. Собировга кўра, шу бўйи Равшан Отабоев бир йилга қадар бедарак кетган ва бир йил ўтибгина, унинг Тошкентдаги маҳбуслар шифохонаси - "Сангород"да сақланаётгани аниқланган.

Равшан Отабоев 2000 йиллардаёқ сил касалига чалинган ва қамоққа тушгунига қадар ҳам ҳар йили бир неча бор жиддий тиббий муолажага муҳтож бўлган.

Қамоқхонада унга етарли тиббий муолажа олиш имкони берилмаган ва барча дори-дармонлар яқинлари томонидан таъминланган, дейди Ю. Собиров.

- Муҳими, Равшан Отабоевнинг неча йилга ва қандай моддалар билан қамалгани ҳам бизга номаълум қолаяпти. Чунки, бу ҳақда на оиласига ва на яқинларига хабар берилган,- дейди ЎХҲ фаолларидан бири Ю. Собиров.

Қуйида Юсуф Собиров билан суҳбатни тўлиқ ҳолда тинглашингиз мумкин.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG