Линклар

Медведев Молия вазирига истеъфони таклиф қилди


Россия Молия вазири Алексей Кудрин.

Россия Молия вазири Алексей Кудрин.

Россия президенти Дмитрий Медведев Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Кудринга истеъфога чиқишни таклиф қилди.

Россия матбуоти хабарига кўра, Уляновск вилоятида ўтган йиғилишда Россия президенти ўз таклифини ўйлаб кўриши учун Молия вазири Кудринга душанба куни якунига қадар муддат берган.

Бунга жавобан Молия вазири бу масалани Бош вазир Владимир Путин билан маслаҳатлашиши кераклигини айтган.

Шанба куни "Ягона Россия" партияси қурултойида Бош вазир Путин президент Медведев томонидан илгари сурилган таклифни қабул қилиб, 2012 йилги президентлик сайловида қатнашишини билдирган эди.

Амалдаги президент эса бўлғуси сайловлардан сўнг ҳукуматни бошқаришга тайёр эканини айтган.

Бу баёнотга муносабат билдирган Молия вазири шундай бўлган ҳолда Дмитрий Медведев билан айрим масалалардаги келишмовчилиги боис ҳукуматни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.
XS
SM
MD
LG