Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Европадаги қарзлар билан боғлиқ бўҳрон жаҳонни қўрқувга солаётгани ва “Евро” пул бирлиги ҳудудидаги етакчилар бу муаммони ҳал этишда етарли иш қилмаётганини қайд этди.

Душанба куни Калифорния штатига сафар қилган Обама жаҳонда рўй бераётган ҳодисалар, жумладан, араб баҳори ва нефт нархларидаги кўтарилиш, Европада Греция ва бошқа давлат қарзлари билан боғлиқ муаммолар сабаб жорий йилда АҚШ иқтисодида оқсоқланишлар кузатилганини таъкидлади.

Аммо, жаҳон молия бозоридаги вазият билан боғлиқ хавотирларга қарамай, душанба куни АҚШ ва Европа фонд биржаларида бир мунча ўсиш қайд этилди.
XS
SM
MD
LG