Линклар

Италиянинг Eni ширкати фуқаролик уруши боис ойлаб узилушлар ортидан Ливияда нефт қазиб олиш ишларини қайта йўлга қўйганини билдирди.

Ширкат бу мамлакатда кунига 31.900 баррел нефт қазиб олади.

Ўтган ҳафта Франциянинг Total нефт гиганти ҳам Ливияда фаолиятини қайта бошлаган эди.

Айни пайтда НАТО ҳарбий учқичлари қаддафийчиларнинг энг охирги нуқталаридан бўлиб қолаётган Сирт шаҳридаги бир қанча ҳарбий объектларни нишонга олган.

Ливиянинг муваққат ҳукумати қўшинлари шаҳарни ўраб олган. Сирт полковник Муаммар Қаддафийнинг она шаҳридир, аммо унинг ҳозир қаерда экани номаълум.
XS
SM
MD
LG