Линклар

Мисрдан Исроил ва Иорданияга ўтувчи газ қувурида кучли портлаш рўй берган.

Ахборот агентликлари бу ҳақда Миср хавфсизлик хизматидагиларга асосланиб хабар қилди.

Хабарларга кўра, портлаш Сино ярим оролининг Ал-Ариш шаҳри яқинида содир бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш шу қадар кучли бўлганки, қувурдан отилиб чиққан олов баландлиги 15 метрни ташкил қилган.

Талафот ва портлаш сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG