Линклар

Сурия қўшинлари танклар ва вертолётлар ёрдамида Ҳомс ва Ҳама ўртасида жойлашган ва 40 минг аҳолиси бор шаҳарга ҳужум қилди. Ал-Растан шаҳридан мамлакатни Туркия билан боғловчи йирик автотрасса ўтади.

Шаҳар аҳолисига кўра, ҳарбийлар Ал-Растанни тун бўйи ўққа тутганидан кейин у ерга бостириб кирган.

Фаоллар айтганига таяниб, DPA агентлигининг хабар қилишича, зўравонликлар натижасида камида тўрт одам нобуд бўлган.

Мазкур минтақа Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қуролли қаршилик кўрсатиб келаётган ўчоқлардан биридир.
XS
SM
MD
LG