Линклар

БМТ Қаддафий қуроллари устидан назорат ўрнатишга чақирди


БМТ Бош котиби ўринбосари Л.Паско.

БМТ Бош котиби ўринбосари Л.Паско.

БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Линн Паско халқаро ҳамжамиятни Ливиядаги қурол-аслаҳалар террорчилар қўлига тушиб қолишининг олдини олиш учун назорат ўрнатишга чақирди.

БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилган Паско ҳозирда яшириниб юрган Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий жуда кўп қурол-аслаҳа, жумладан, Ер-ҳаво русумидаги ракеталар ва кимёвий қуролларни қаровсиз қолдириб кетганини қайд этди.

Паскога кўра, ўтган ҳафта Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши Триполидан 435 километр жанубда жойлашган Жуфрада кимёвий қуроллар тайёрлашда ишлатиладиган, ҳеч қаерда қайдга олинмаган материалларни топган.

Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбари Маҳмуд Жибрил Кенгаш аъзоларига Қаддафий қўлга олинмагунча у Ал-Қоида террорчилари каби таҳдид солишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG