Линклар

logo-print

Холмирзаев ўлими юзасидан маҳкама Сўқулуқда бўлади


Бозорқўрғон туман милицияси ходимлари томонидан калтакланиши натижасида шу йилнинг 9 август куни туман касалхонасида вафот этган Россия фуқароси Усмонжон Холмирзаев ўлими юзасидан суд маҳкамаси 29 сентябр куни Бишкек яқинидаги Сўқулуқ туман судида бўлиб ўтади.

- “Нейтралний суд” деб, ўша ерга кўчиришибди. Олий суд шундай приказ чиқарибди. Ҳозир повестка келди. У ерга гувоҳлардан 4-5 одам бу ердан боради. Прокуратурадан одам келиб, гувоҳлардан кимлар боришини айтадиган бўлди. Биз ҳам 5-6 киши борамиз, - деди марҳум Холмирзаевнинг турмуш ўртоғи Зулфия опа.

Қирғизистон Бош прокуратураси тарқатган маълумотларга кўра, Холмирзаевнинг ўлимида айбланган тўрт нафар милиция ходимига нисбатан “Қийноқ қўллаганлик”, “Пора талаб қилганлик” каби айбловлар билан жиноят иши очилган.
XS
SM
MD
LG